5+1 дастури амалда

Институтимиз талабаларининг келажакда ўз йўналишлари бўйича юқори малакали кадр бўлиб чиқишида ишлаб чиқариш корхоналарининг ўрни жуда катта. Шу муносабат билан “Электр энергетикаси (с/х)” таълим йўналишининг 4-курс талабалари “5+1” дастури асосида “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”  кафедраси ассистенти О. Қиличов билан “Узкабел” қўшма корхонасида “Электр таъминот ускуналари эксплуатацияси ва таъмирлаш”, “Электр энергияси узатиш ва тақсимлаш” фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказилди  ҳамда корхонадаги лаборатория ускуналари билан танишдилар.

Ушбу лабораторияда талабалар барча лаборатория ускуналари билан танишиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

 “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари“ кафедраси ассистенти Алишер Давиров ахбороти

ТИҚХММИ  матбуот хизмати