Икки халқнинг икки даҳоси

Кеча Ўзбекистон Республикасидаги Oзарбайжон Элчихонаси ҳузуридаги Г. Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида икки буюк шарқ халқларининг буюк мутафаккирлари - Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Озарбайжон халқининг буюк шоири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси Кодирова Раъно Тухтаевна бошчилигида СХТЭБ факультети талаба ёшлари иштирок этишди.Тадбирда Р. Кодированинг ўзбек халқ ёзувчилари қаторида Элчихона томонидан ТАШАККУРНОМАСИ билан тақдирланиши институтимиз томонидан ташриф буюбрганларни хушнуд қилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати