Сиёсий партия талабалар нигоҳида

Жорий йилнинг 16 ва 17 февраль кунлари институтимизнинг Б -222 ўқув хонасида 5630101-Экология ва АММ (сув хўжалигида) таълим йўналиши 1-босқич талабалари учун “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси профессор-ўқитувчилари Р.Раззаков ва Ш.Шоэргашовалар томонидан “Атроф-муҳит ва жамоат саломатлигини тиклаш ҳамда олий таълим муассасаларида услуксиз экологик таълим тизимини жорий этишга доир чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти партия ташкилоти бош мутахасислари Х.Саъдуллаев, Н.Ибрагимова, Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси директор ўринбосари С. Данияровалар меҳмон сифатида иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад партия томонидан амалга ошириладиган амалий ишлар, юртимизнинг эртанги порлоқ келажагининг давомчилари бўлган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлаш, табиатга меҳр уйғотиш, ҳамда таълимнинг барча йўналишларида услуксиз экологик таълим тизимини жорий этишга қаратилди. Бундан ташқари хар бир инсонда ўзи яшаб турган уй, кўча, маҳалла, қишлоқ ва шаҳарни табиий ҳолатини асраб авайлаш, уни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, табиий масканларни асл ҳолида сақлаш ва улардан унумли фойдаланиш, юртимиз табиатини муҳофаза қилиш сингари фазилатларни шакллантириш экологик тарбиянинг ажралмас қисми эканлиги тушунтирилди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати