Буюк саркарда Амур Тeмур музeйига ташриф
Ёш авлодни тарихимизнинг буюк шахслар, аждодларимиз меросига юксак ҳурмат ва эътибор руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 16 март кунида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти» факультети Техника ва техналогияларнинг техник экспертизаси ва маркетнинги таълим йўналиши 4-босқич 12-гуруҳ талабалари ҳамда гуруҳ мураббийи PhD. А. Джалилов бошчилигида Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотлар билан танишди.
Бугунги кунгача Ўзбекистонда янгидан янги музейлар ташкил этилиб, маданий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди. Уларнинг ичида Темурийлар тарихи давлат музейи алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу музей Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттиради. Ушбу бино нафақат музей сифатида, балки Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганувчи илмий марказ сифатида халқимизнинг давлатчилик тарихини ёритиб берувчи, аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий меросини ўзида мужассамловчи ва илмий тадқиқ этиб келажак авлодга етказувчи ягона объект ҳам ҳисобланади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати