Ер кунига бағишланди
Ер умуммиллий бойлик, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир. Маълумки, 2009 йил 22 апрелда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 63-сессиясида “22 апрель-Халқаро ер куни” сифатида нишонланиши белгиланган. Республикамизда ҳар йили олий таълим муассасаларида ушбу кунга бағишланган тадбирлар ва танловлар ўтказилади. Шу муносабати билан институтимизда 2019 йил 16-17 апрель кунлари “Ер умуммиллий бойлик, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир” шиори остида фотосуратлар ва инновацион ишланмалар кўргазмаси ҳамда интеллектуал ўйинлар танловлари ўтказилмоқда. Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, т.ф.д. Т.З.Султонов очиб берди. Мазкур тадбирда БМТ Тараққиёт дастури ва IWMI - Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти вакиллари, “Давергеодезкадастр” қўмитасининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Танловнинг биринчи куни бўлишига қарамасдан ҳар бир факультетлардан ижодкор, ташаббускор, билимга чанқоқ талабалар ўзларининг ижодий ишлари, фотосуратлар, инновацион ғоялар кўргазмаси ҳамда интеллектуал уйинлари билан фаол иштирок этишди. Ушбу танлов эртага ҳам давом этади. Барча иштирокчиларга омад тилаймиз. Дарҳақиқат, маълумот ўрнида шуни ҳам алоҳида айтиб, ўтмоқчимиз. Бугун ТДИУ га олий таълим муассасалар ўртасида ўтказилган “Тафаккур синовлари - 2019” танловини саралаш босқичида институтимизнинг иқтидорли, ташаббускор “Ирригатор жамоаси” фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб, шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Жамоанинг кейинги босқичларидаги иштирокида омад тилаймиз.
"Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов