Самара ҳамкорликда
Ўзаро ҳамкорлик улкан натижаларга йўл очиши тайин. Таълимнинг сифати ва самарасини белгилайдиган бундай ҳамкорликка эътиборимиз бениҳоя баланд. Бу дунё тажрибасида синашта ҳолат. Халқаро таълим бўйича Америка консуллиги (American Councils) делегацияси институтимизга ташриф буюришди. American Councils дунё бўйича етакчи мутахассис ва институт муваффақиятини таъминлаш билан ном қозонган.
У 89 мамлакатнинг 89000 дан ортиқ мутахассислари АҚШнинг нуфузли университетларида таҳсил олган ёки малакасини оширган. Кейл Вагнер бошчилигидаги делегацияга ТИҚХММИ ҳақида умумий маълумотлар бериш билан бирга келажакдаги ҳамкорлик ҳақида ҳам музокаралар олиб борилди. Институтимизда йўлга қўйилган Американинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ҳолати ва бажарилган ишлар кўлами уларда катта қизиқиш уйғотди. Қувонарлиси бизнинг институтимизни American Councils Ўзбекистон ОТМларида тарғиб қилиш учун етакчи ташкилот қилиб белгилашди. Делегация ТИҚХММИ ва АҚШнинг университетлари билан ҳамкорлик қилишда муҳим дастак бўлишни таъкидлаб ўтишди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов