Биз ғолиб бўлдик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги ПФ-5106-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури"да Олий таълим муассасалари ўртасида "Тафаккур синовлари" Республика танловини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда танлов юзасидан Ташкилий ишчи гуруҳ тузилган ва тасдиқланган.
Ташкилий ишчи гуруҳнинг 2019-йил 14-февралдаги 1-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида: 2019-йилнинг 16-апрел куни "Тафаккур синовлари" Республика танловининг Тошкент шаҳар 2- босқич саралаш баҳси Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилди. Танловда 4 та олий таълим муассасаси ТАҚИ, ТДПУ, ТТЕСУ, ТИҚХММИ жамоалари Низом асосида 4 та шарт бўйича саҳнага чиқишди. Жамоалар саралаш баҳсларига юқори даражада тайёргарлик кўришганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Жамоалар чиқишларини 5 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари кузатиб боришди ҳамда низом асосида баҳолашди. Якуний натижаларга кўра 4 та шарт бўйича ўзларининг низом бўйича ажойиб чиқишлари, ёшларга оид сиёсати бўйича берган таклифлари, муаммо ва ечим акс этган саҳна кўринишлари, саволларга тўгри ва тезкорликни сақлаган ҳолда жавоб бергани учун жами 175 балл билан 1-ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг "Ирригатор" жамоаси эгаллади. Институтимиз шарафини ҳимоя қилаётган талабалар ҳар бир шартда муносиб равишда, шиддат билан, куч-ғайрат билан чиқиш қилишди ва катта устунликга эга бўлишди.
Институтимиз жамоасини ушбу ғалаба билан, 1-ўрин билан табриклаймиз. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг "Тафаккур синовлари" Республика танловида иштирок этаётган "ИРРИГАТОР" жамоаси 1-ўрин ғолиби, минтақавий босқич ёълланмаси эгаси. Табриклаймиз. Жамоа аъзоларига, барча институт талаба-ёшлари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Танловда иштирок этишда яқиндан ёрдам берган институт раҳбариятига, ёшлар иттифоқи фаол талабаларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларига катта раҳмат айтамиз. Кейинги босқичда фақат ва фақат 1-ўринни кутиб қоламиз! Ғалабалар бардавом бўлсин.
Институт ёшлар иттифоқи етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов