Рамазон ойининг ажойиб хислатлари
Рамазон ойи ўзи билан тинчлик, хотиржамлик, қут-барака, файз ва гўзаллик олиб келишини барчамиз хис қиламиз. Бу ойда рамазон рўзасини тутишнинг ўзига яраша қоидалари, қийинчиликлар ва шарафли томонлари борки, уни адо этиш баробарида савоб ва яхшилик, ҳамда Муқаддас ойнинг ҳурмати ҳам жойига қўйиш бугунги кунда хар биримизнинг истагимиздир.
Рамазон ойида рўза тутиш қоидалари, рўзанинг даражалари, шартлари, рўзанинг турлари каби маълумотларни “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедраси мудири З.Исмаилова, кафедра доценти Дурдона Мустафоева ҳамда профессор-ўқитувчилари 4 сонли ТТЖ да истиқомат қиладиган талабалар билан ўртоқлашдилар. Кафедра профессори Д.Химматалиев тадбирни уюштиришда катта хисса қўшган бўлса, 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячиси Н.Исакулова ушбу тадбирда қизлар ва йигитларнинг уюшқоқлигини таъминлашда яқиндан ёрдам берди.
Сухбат сўнгида талабалар учун дастурхон безатилди, бирга ифторлик чоғида ҳам талабаларнинг пиширган ноз-неъматларидан танаввул қилиб, уларга рамазон ойи ва унинг хислатлари, қолаверса рўза тутишнинг инсон организмига яхши таъсир қилиши каби масалаларда фикр алмашишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати