Бир пиёла чой устидаги суҳбат

4 - Талабалар турар жойида талаба қизлар ўртасида “Энг намунали хона” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р. Чориев ҳамда “Гидромелиорация” факултети декани А.Фатхуллаев ва факультет хотин-кизлар кенгаши раиси З.Бекназаровалар қатнашиб ғолибларга ташаккурномалр топширишди. Танловда қизларимиз хонасининг тоза-озодалиги,  дид билан жиҳозланганлиги ҳамда ўқишда, жамоат ишларида фаол қатнашганликларига ҳам баҳо берилди. Танловда 204, 208, 303 - хоналар соҳибалари ғолиб деб топилди.

Тадбир сўнгида Ёшлар билан ишлаш проректоримиз талаба қизлар билан бир пиёла чой устида суҳбатлашди.Талаба қизлар институтимиз раҳбариятига катта миннатдорчилик билдирдилар. Тадбирни ташкиллаштиришда 4- ТТЖ тарбиячи педагоги Н.Исокулова ва Талабалар кенгаши раиси Арзикуловлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

 

 

ТИҚХММИ  матбуот хизмати