Оммавий маданият ва унинг оқибатлари
Жорий йилнинг 16-апрель куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани Қ.Шавазов, 1-босқич талаба ёшлари ва устоз-мураббийлари билан 7-маърузалар залида “Оммавий маданият ва унинг оқибатлари” мавзусида суҳбатлашди. Ҳозирги кунда инсон маънавияти ва одоб-ахлоқи Европа давлатларидан кириб келаётган “оммавий маданият” нинг нишонига айланиб бормоқда десак, хато бўлмайди. Асосан ғарбдан кириб келаётган “оммавий маданият” турфа усуллар билан инсон ақлини зойил этиб, унда нафс-у шаҳватда меъёрни сақлаш ҳиссини сусайтиради.
Нафс-у шаҳватда меъёрни сақлаш, асосан, ҳар бир инсоннинг ўзига, унинг имон-эътиқодига боғлиқ бўлгани каби, “оммавий маданият” домига тушиш ёки сақланиб қолиш ҳам унинг ўзига боғлиқ. “Оммавий маданият” кўзга ташланмайдиган жуда нозик йўллар орқали ижтимоий ҳаётга суқилиб кириши, у одамлар онгини ўзлари билмаган йўллар орқали заҳарлаши, манқуртга айлантиришга хизмат қилиши тўғрисида талаба-ёшларимиз маълумот олишдилар ҳамда уларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.
ЁБИБ бўйича декан муовини К.Усмонов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати