Кўчма дарс
“Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 412, 412а, 412б-гуруҳ ҳамда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналиши 407, 408, 409-гуруҳ талабаларига кафедра ўқитувчилари М.Радкевич, М.Абдуқодирова ва Насибов Б.лар томонидан “Канализация ва оқова сувларни тозалаш” фанидан “Салар оқова сув тозалаш иншооти” да кўчма машғулот ташкил этилди.
Мутахассислар томонидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Сув ҳавзаларини ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сув танқислиги муаммосини ечишда канализация ва оқова сувларни тозалаш ҳамда оқова сувларни таркибида тозалашнинг физика-химиявий ва биологик иншоотлари бўлган канализация тизими тўғрисида тассаввурга эга бўлишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати