Зангиота мажмуасига зиёрат

“Гидромелиорация” факултети «Сув хўжалиги ва мелиорация» таълим йўналиши 4-курс 412а гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Б.Насибов ва М.Абдуқодировалар билан биргаликда Занги ота зиёратгоҳига ташриф буюрдилар. Тошкент вилоятидаги XV асрга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланган Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир Бу даргоҳга бевосита ташриф буюриш, у ердаги обида-ю ёдгорликларнинг асл моҳиятини дилдан ҳис қилиш чин маънода ўзликни англашга имкон беради.

Занги ота тарихий мажмуаси ана шундай эзгу ўй-ниятларга сарчашма бўладиган муқаддас даргоҳдир. Талабалар Занги ота мажмуасидан бой таассуротлар билан қайтишди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати