“Қурилиш машиналари” фанидан олимпиядаси

ТИҚХММИ “ГИМ” факултети деканининг 17.04.2021 йилдаги “Факултет талабалари ўртасида Республика фан олимпиадасининг 1-босқичини ўтказиш” тўғрисидаги 52/Ф - сонли фармойишини бажариш учун кафедрада ўтиладиган “Қурилиш машиналари” фанидан олимпияда ўтказилди. Фармойиш бўйича “Қурилиш машиналари” фанидан олимпияда ўтказиш бўйича раис: дотс. И.Худайев, аъзолар: Ф.Бекчанов, М.Каримов, А.Атажанов, Л.Бабажановлар масъул бўлишди.

Фан олимпиядаси 23.04.2021 йил соат:14:00 да Г-317 да ўтказилди. Фан олимпиядасининг 1-босқич натижаларига кўра Тохиров Шарифжон Умар ўғли (30 балл) 1-ўринни, Абилов Юсуфжон Фозил ўғли (28 балл) 2-ўринни, Ражапов Шамсиддин Комилбой ўғли (26 балл) 3-ўринни эгалади.  Мазкур фан олимпиядаси кўтаринки кайфиятда ва талабаларнинг қизиқишлари бўйича ўтказилганлиги ҳам талабалар томонидан билдирилди. Шу сабали юқоридаги ўринни эгалаган талабаларга кейинги босқичига иштирок этишга йўлланма берилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати