Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига назар
Ўзбек халқи азалдан шоиртабиат халқ, унинг тупроғидан тортиб япроғигача шоирдир. Шунинг учун ҳам у фарзандларига шеърият каби теран, шеърият каби сермаъно, бир-бирига уйқаш исмлар қўяди. У тўй қилса, шодликларини шеърга солиб “ёр-ёр” айтади. Ҳаттоки, азада ҳам ҳасратларини шеърга айлантириб бўзлаган. “Темир тиғи етмаган жойни Қалам билан олди Алишер” - деб ёзган ўзбек халқининг севимли фарзанди, шоир Абдулла Орипов. Институтимизда ҳам шоир Абдулла Орипов ижод музейи ташкил этилган ва бу ўз навбатида талабаларнинг шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш имконини берди. Шу ўринда ҚСХЭТ факультети ТТТЭМ (113, 114, 115) қўналиши талабалари шу музейга ташриф буюришди. Ташриф чоғида талабалар шоирнинг ижоди ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлдилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати