Битирувчиларининг мутахассисликлари бўйича ишга жойлаш

2021 йил 16  апрель куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетида АТБ “Агробанк” ҳамкор ташкилот сифатида битирувчи 4-курс талабалари билан ишга жойлашиш масалалари бўйича суҳбат ўтказди.Талабаларга ишга жойлашиш учун АТБ “Агробанк” томонидан қўйиладиган талаблар атрофлича тушунтирилди. Суҳбат натижасида ишга жойлашиш хоҳишини билдирган 14 нафар битирувчи курс талабалар махсус анкеталарни тўлдиришди. Улар яқин кунлар ичида банкка махсус танлов тестлари, суҳбатдан ўтиши учун чақирилади. АТБ “Агробанк” ходимлари банк томонидан ишга жойлашишдан олдин махсус ўқув курсида ҳам ўқиш имконияти борлигини билдиришди. Ўқиш билан боғлиқ барча харажатлар банк томонидан қопланади.  АТБ “Агробанк” йирик банклардан бири ҳисобланиб, чуқур билимга эга, креатив фикрлайдиган олий маълумотли кадрларни танлаб олишдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, ўқишга, тилни билишга ва шахс маданиятига жиддий эътиборли бўлиш зарурлигини талабаларга билдиришди.

Банк ходимлари, айниқса вилоятларда ишлашни хоҳловчилар билан суҳбатлар ташкил қилишга доим тайёр эканлиги айтишди. Иш берувчиларнинг ОТМга ўзлари келишиб, номзодларга қўйиладиган талабларини очиқ айтишиб, тегишли ёрдам беришга тайёрлигини билдириши юртимизда ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси десак, хато бўлмайди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати