“Халқаро бухгалтер сертификати” – бухгалтер муваффақиятининг гарови
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февральдаги ПҚ-4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши 206-гуруҳ талабаси Лазизжон Содиқов “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси ўқитувчиси Фахриддин Шафкаров раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асослари” имтиҳонини муваффақиятли топшириб тегишли сертификатга эга бўлди ҳамда бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилот ҳисобланган “Сертификатланган дипломли бухгалтерлар ассоциацияси (Association of Chartered Certified Accountants – АССА)”нинг “Молиявий ҳисобот (Financial reporting)” фани имтиҳонини муваффақиятли топширди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати