ФАН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБЛАРИНИ ҚУТЛАШ!

2019 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўтказилган “Агросаноат комплекси иқтисодиёти” фанидан бўлиб ўтган Республика талабалар фан олимпиадасининг II- босқичида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети III- курс, 301-гуруҳ талабаси Йўлдошбоев Бахтиёржон Баротбой ўғли фахрли 1-ўринни қўлга қиритиб, ғолиб бўлди. Талабани табриклаймиз ва илмий-ижодий фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

2019 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган “Менежмент” фанидан бўлиб ўтган Республика талабалар фан олимпиадасининг II- босқичида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети IV-курс,   402-гуруҳ талабаси Холиқулов Муҳаммад Абдурасул ўғли фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Талабани табриклаймиз ва келажакдаги илмий-ижодий фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!

СХТЭ ва Б факультети декани ўринбосари  Ж.Турдиев маълумоти.