Қишлоқ хўжалиги техникаларига клиник-сервис хизмати

Бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида энг замонавий техника ва технологияларнинг қўлланиши қишлоқ хўжалиги махсулотларидан олинадиган хосилдорликнинг ўсишига олиб келмоқда. Албатта, бу замонавий техникаларнинг нархлари хам қимматлиги инобатга олинадиган бўлса, улардан узоқ муддат, максимал даражада фойдаланишини талаб этади. Бунинг асосий ечимларидан бири, мутахассислар томонидан замонавий техникаларга ўз вақтида сервис хизматларини кўрсатиш, техникаларнинг талаб этиладиган ростланишларини аниқ билиши, маълум ўсимликлар ва технологик жараёнларга қараб фойдаланиш хам керак бўлади.

Жорий йилнинг 15-май куни Қашқадарё вилоятида “ЎзКейссервис” ўзбек-америка қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган республика семинари хам айнан шу мавзуга бағишланган бўлиб, семинарда республика вилоятларидан соҳа бўйича рахбар кадрлар, мутахассислар ва фермерлар иштирок этишди. Институт ва “ЎзКейссервис” корхонаси ўртасида тузилган хамкорлик доирасида институт профессор-ўқитувчилари хам бу семинарда иштирок этишиб замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига сервис хизмати кўрсатиш, фойдаланиш, техникалардаги талаб этиладиган ростланишлари бўйича фикр алмашинилди ва тавсиялар берилди.

 

“Қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш” факултети

декани Қ.Шавазов маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати