“Улар шеъри учди кўп йироқ!”
2021- йил 17-май куни Адиблар ҳиёбонида Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулло Орипов ҳайкали қошида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети декани Р.Хакимов бошчилигида факултет профессор-ўқитувчилари ҳамда фаол талаба ёшлари ҳамроҳлгида шоир ижоди, шеърияти ва ҳаёт йўлини ёд этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Вафо Файзуллоҳ, файласуф Қиёмиддин Назаровлар иштирок этишди.
Тадбирни факултет декани Р.Хакимов кириш сўзи очиб берди, таклиф этилган меҳмонлар шоир ҳаёти ва ижоди ва унинг шеъриятини аҳамияти, тутган ўрни, шунингдек, ёш авлод тарбиясида ватанпарварлик, инсонийлик, юртга садоқат рухида тарбиялашда катта ўрин тутиши тўғрисида йиғилганлар билан самимий ўртоқлашдилар. Тадбир давомида шоир Абдулла Орипов ижодига мансуб шеърлар ва куй қўшиқлар куйланди.
“СХТЕ ва Б” факултети декани ўринбосари Ж.Турдийев маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати