Хитой компаниялари раҳбарлари ва вакиллари билан учрашув
Бугун 2019 йил 15 июн куни соат 15-00 да ТИҚХММИнинг ҚХМ факультети ҚХМ кафедраси, институт хорижий алоқалар бўлими ва Хитойнинг Xinxiang Hexie Feed Machinery Manifacturing компанияси иштирокида катта эътиборга молик бўлган ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда ТИҚХММИ раҳбарияти, Xinxiang Hexie Feed Machinery Manifacturing ва Huixian Yingda Machinery компаниялари раҳбарлари ва вакиллари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан амалий ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Xinxiang Hexie Feed Machinery Manifacturing компанияси бош менеджери жаноб Zhang Qingfeng ва Huixian Yingda Machinery компанияcи раҳбари Li Yunying бошчилигидаги делегация вакиллари ташриф буюришди.
Уларнинг ташрифидан асосий мақсад Xinxiang Hexie Feed Machinery Manifacturing ва Huixian Yingda Machinery компаниялари ҳамда Хитойнинг Хенан провинциясидаги бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ва олий таълим муассасалари билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ўртасида узоқ муддатли ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама этишдан иборат.
Шунингдек, кадрлар тайёрлашда ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг Xinxiang Hexie Feed Machinery Manifacturing ва Huixian Yingda Machinery компаниялари ҳамда Хитойнинг Хенан провинциясидаги бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ва олий таълим муассасаларида стажировка ва амалиёти, уларнинг мутахассис ва талабаларининг ТИҚХММИда стажировкаси ва амалиёти, икки томонлама талабаларни ўқитиш, ўқув жараёни моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади.
Мазкур компаниялар билан ҳамкорликнинг амалий кўриниши сифатида институтга тақдим этилиши режалаштирилган Xinxiang Hexie Feed Machinery Manifacturing компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дон майдалаш ва гранулалаш қурилмаларига эга озуқа тайёрлаш линияси ҳамда Huixian Yingda Machinery компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мойли экинлардан экстракциялаш йўли билан ёғ олиш қурилмасини мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Мазкур қурилмалардан эндиликда «Чорвачиликни механизациялаш» ва «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни механизациялаш» фанларидан машғулотларда бемалол фойдаланиш имконияти яратилади.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов