Илмий-ўқув марказида талабалар билан учрашув
Жорий йилнинг 16-июнь якшанба куни, Илмий –тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёргаш бўлими бошлиғи Ш.Имомов, бўлимнинг бир гуруҳ ходимлари ва Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими сектор мудири Н.Шаймановлар билан биргаликда институтимизнинг Илмий ўқув марказида “Гидромелиорация” факультетининг 360 нафар 2-босқич талабалари билан учрашув ташкил этил этилди.
Учрашувда Ш. Имомов талабаларни ҳозирдан илмий-тадқиқотларга йўналтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб -қувватлаш, ҳар бир талаба ёшлар билан алоҳида шуғлланиб уларни истеъдод ва маҳоратини рўёбга чиқариш, давлат стипендияларига тайёрлаб бориш кейинчалик эса магистратура ва докторантура босқичларига қамраб олиш ҳақида сўзлади.
Н.Шайманов бугунги кунда факультет талабаларининг илмий-инновацион ишланмаларини яратишдаги фаоллиги, эришган ютуқлари ва бу борада ҳозирда факультет талабалари институтда етакчилар қаторида эканлигини таъкидлаб ўтди. Учрашувда Ш.Имомов талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берар экан, бундай кўтаринки кайфиятни ва етакчиликни қўлдан бой бермаслик кераклигини сўради.
ИТИ ва ИПКТ бўлими ходими С. Меликузиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов