“Мустақиллик” МФЙ да Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети тадбири
Муҳтарам юртбошимиз томонидан илгари сурилган давлат идораларининг мамлакатимиз ахолиси билан доимий мулоқатда бўлиши,уларнинг муаммоларига хамдард бўлиш ва муаммоларни бартарфа этишда маҳаллабай ва фуқаробай иш услубларида ишлар олиб бориш, аҳоли мурожаатларини бартараф этишда доим елкадош бўлиш вазифаларидан келиб чиқиб 16-июнь куни ҚХМ факультети жамоаси Мирзо Улуғбек туманидаги “Мустақиллик” махалласида ёшлар муаммоаси ва ҳар бир ёшнинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётида ўз ўринларини муносиб эгаллашлари бўйича тадбир ташкиллаштирилди.
Шунингдек, маҳалладаги мавжуд муаммолар ва аҳолининг кундалик масалаларини ҳал этиш бўйича махалла фаоллари билан сухбат уюштирилди. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда маҳалла фаоллари ва ёшлари институт рахбариятидан Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев иштирок этишди. Тадбир давомида махалла ахолиси институт тўғрисида кенгроқ маълумотга эга бўлиши учун институтда тайёрганган видеоролик номойиш этилди, институт томонидан махалла ёшларига совғалар топширилди. Тадбир якунида институт психологи М.Муҳамедова томонидан маҳалла фуқаролари ва ёшлар ўртасида психологик семинар тренинг хам ўтказилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати