Маҳалла – мозий, бугун ва келажакни туташтирувчи маскан
Мамлакатимизда ёшларни юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини тўлиқ ўзлаштирган, қисқача айтганда, баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаяпти. Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факултет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, “Ердан фойдаланиш” кафедраси катта ўқитувчиси З.Ҳафизова, ҳамда декан муовини С.Абдурахмоновлар М.Улуғбек туманидаги “Асака” маҳалласига ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуси бўйича маҳалла ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида, спортнинг шашка, шахмат тури бўйича тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда маҳалладаги ёшларимиз жуда фаол қатнашдилар.
Мамлакатимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, уни оммавий спорт турига айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш доимий эътиборда. Бунда давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни янада оммавийлаштиришдан иборат. Мазкур мусобақа дарҳақиқат, спортнинг ушбу турига қизиқадиган ўқувчиларнинг кўп эканлигини кўрсатди. Баҳслар жуда қизиқ тарзда бўлиб ўтди. Мусобақа якунида ғолиб бўлган ёшларимизга институтимиз рахбарияти томонидан муносиб тақдирланди. Ушбу мусобақадан болажонларимиз жуда мамнун бўлишди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки келгусида шу каби мусобақалар доимий равишда ўтказилиши режалаштириб олинди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати