Институтимизга Ҳамид Олимжон маҳалласининг фаол ёшларини ташрифи

Бугун “Маҳалла билан ишлаш йўл ҳаритасининг маҳалаларда спортга қизиқувчи ёшларни аниқлаб институт спорт базасидаги тўгаракларга жалб қилиш” бўйича тасдиқланган режа асосида Тошкент ирригатция ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институти Спорт залига Ҳамид Олимжон Маҳалла Фуқаролар Йиғинидан бир гуруҳ ёшлар ташриф буюришди. Тадбирда институтнинг Ҳалқаро алоқалар бўйича проректори А. Салохиддинов, Сиртқи бўлим бошлиғи Б.Еркинов ва Электротехника ва Мехатроника кафедраси мудири Р.Баратов ва кафедра профессор ўқитувчилари билан биргаликда Ҳамид Олимжон Маҳалласи раиси ўринбосари М.Ширмухаммедовалар иштирок этишди.

Тадбир бошида проректор А.Салохиддинов сўзга чиқиб, ёшларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ва институтда мавжуд турли тўгаракларда фаол қатнашиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ректоримиз томонидан тақдим этилган китоблар маҳалла ёшларига тадбир давомида совға сифатида берилди. Тадбирда маҳалла ёшлари шашка – шаҳмат ва мини футбол мусобақаларда иштирок этди ва бу тадбирдан ўта миннатдорлигини изҳор этди.  

 

ТИҚХММИ  матбуот хизмати