Ишлаб чиқариш амалиётида “Устоз-шогирд” анъанаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиёти давомида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинаётган чет мамлакатларнинг замонавий “Case”, “John Deere” ва мамлакатимизда ишлаб чиқилган MX-1.8 вертикал шпинделли пахта териш машинасини ишлатиш жараёнларида бевосита иштирок этишмоқда. Факультети талабалари Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” Хорижий МЧЖ корхоналарга тегишли дала майдонларида ишлаб чиқариш амалиёти олиб бораётган жараёнга “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани Қ.Шавазов ҳамда декан ўринбосарлари ташриф буюришди. Ташрифдан кўзланган мақсад институтимизда йиллар мобайнида анъанага айланган “Устоз-шогирт” тизимини янада юксалтириш ва талабалар ўртасида илм олишга бўлган меҳр-муҳаббатни оширишдан иборат. Ташриф чоғида декан Қ.Шавазов ва декан муовини У.Қузиевлар томонидан талабаларга Қишлоқ хўжалик машиналари фанидан керакли маслаҳатларни беришиб талабаларни амалиёт пайтидаги пахта териш машиналарини кўздан кечиришди.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети декани ўринбосари Б.Саримсаков ахбороти