Туркман делегацияси институтимизда

Туркманистоннинг Мерген Юсупов бошчилигидаги делегацияси ТИҚХММИга ташриф буюришди. Делегация Қишлоқ ва атроф-муҳит вазирлигининг Халқаро экологик ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мерген Юсупов, Лебаб вилоят ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги бўйича махсус вакили Болтаев Низамджан, Дашогуз вилояти ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси Мередов Язгелды, Геёгли этрап ҳокимиятининг қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассиси Мадеминов Мадемин, Дейнау этрапи “Ватан” бирлашмасининг ер тузувчи мутахассиси Худайкулов Умаркули, Парахат этрапининг “Дайхон” бирлашмасининг Хасанов Мурат, Туркман қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ хўжалик мелиорацияси кафедра мудири  Курбанов Бабагелды ҳамда БМТ Ривожлантириш дастури Туркманистон вакиллари иштирок этишди.

Учрашувни проф. А.Салоҳиддинов очиб берди. Институт тўғрисидаги тақдимотдан сўнг сўзни проф.А.Каримовга берилди. А.Каримов Ўзбекистондаги экологик барқарорлик таъминлашдаги суғориш технологиялар ва уларнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимиздаги жорий қилинаётган инновацион технологиялар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сўнгра, ЭкоГАМ маркази доценти М.Жўлиев марказ ва унинг олимлари экологик барқарорликни таъминлаш соҳасидаги илмий ишлари ва ечимлари тўғрисида тақдимот қилди. Ташриф буюрган меҳмонларда тақдимот ва дўстона қарши олиниши катта таассурот ўйғотди. Туркманистон делегацияси навбатдаги учрашув томон равона бўлди.

Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов