“Мутахассис чиқарувчи” кафедраларнинг сифат гуруҳи дарслари

2019 йил 16 октябр куни институтимизнинг қуйидаги кафедраларида “Сифат гуруҳи” иш режасига асосан профессор-ўқитувчилар тайёргарлик тақдимотлари дарсларини ўтказишди:  Ердан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси Шарипов С.Р.нинг календар режасига биноан “Ер муносабатларини тартибга солиш” фанидан 3 маьруза машғулотга, ассистент  Абдуваитов Х. нинг календар режасига биноан “Ер тузишни лойиҳалашнинг автоматлаштирилган тизими” фанидан 6 амалий дарсига,  стажёр ўқитувчиси Умарова Ш. нинг календар режасига биноан “ЕМДТС” фанидан  амалий машғулотга тайёргарлик  тақдимотлари тингланди ва профессор-ўқитувчилар томонидан таҳлил қилинди. Геодезия геоинформатика кафедраси катта ўқитувчиси С. Абдурахмоновнинг календарь режасига асосан «ЕРБ» факультети 5410700-Ердан фойдаланиш ва ер кадастри таълим йўналиши учун “Картография” фани бўйича 7–маъруза машғулотига тайёргарлик тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Шундай “Сифат гуруҳи” иш режасидаги тақдимот дарслари  “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш”, Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш ҳамда “Экология ва сув ресурсларидан фойдаланиш кафедраларида ҳам ўтказилди.

“Ўқитишнинг техник воситалари” бўлими бошлиғи М. Тошева ахбороти