Амалиётдан алангали саломлар
“Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли, 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3702-сонли ҳамда 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4410-сонли қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултетининг 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини “Ўзагросервис” АЖ ва ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ, Қуйи Чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” Хорижий МЧЖ корхоналарида ўташмоқда. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети талабалари амалиёт давомида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келаётган хорижий давлатларнинг замонавий “CASE”, “JOHN-DEERE” ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган МХ-1,8 пахта териш машиналарини ишлатиш жараёнларида бевосита иштирок этишмоқда. “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултетининг 4-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётини Қуйи Чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” Хорижий МЧЖ корхоналарида ўташмоқда. Талабалар амалиёт давомида пахта далаларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келаётган хорижий давлатларнинг замонавий “CASE” пахта териш машиналарини ишлатиш жараёнларида бевосита иштирок этишмоқда. Эслатиб ўтамиз лозимки, институтимиз ректорининг 02 октябр 2019 йилдаги 1131/т сонли буйруғига асосан талабалар 07 октябдан 26 октябрга қадар амалиёт ўтайдилар.
“Ўқитишнинг техник воситалари бўлими” бошлиғи М.Тошева ахбороти