Машинали сув кўтариб беришда сув – ҳўжалик хисоби мавзусида oчиқ маъруза

Бугун 17 октябр 2018 йил 2 жуфтликда “Сув энаргияси ва насос станцияларидан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси Бадалов Абдулла Сагдиевич Машинали сув кўтариб беришда сув – ҳўжалик хисоби мавзусида талабаларга Очиқ маъруза ўқиди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Маърузачи аввал Машинали сув кўтариб беришда сув – ҳўжалик хисоби насос қурилмаларини зарурий узатилаётган сув миқдорини таъминлаши, ишончли, пухта ва тўхтовсиз ишлаши учун ушбу тадбирларни амалга ошириш талаб қилиниши ҳақида тушинча берди:

- сув – ҳўжалик хисобини асосий вазифаси бўлмиш суғориш учун зарур бўлган сув сарфи миқдорини аниқлаш;

-иқлимни интенсив исиб бориши  қишлоқ ҳўжалик экинларини сув истемолини ошиб боришини  ва суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида такрорий экинларни экилишини инобатга олиб сув истемол графигига тузатиш киритиш;

-насослар сонини тўғри танлаш ва танланган насослар сони сув истемол графигини тўлиқ ва исрофсиз  қоплаш;

-танланган насосларни керакли сув сарфи ва босимини бера туриб юқори ф.и.к.  билан ишлатиш;

-иқтисодий томондан афзал бошқариш усулларидан фойдаланиб, электрнасос агрегати ва ташқи тармоқ кўрсаткичларини бир-бирига мос тушишини таъминлаш.

- экинларнинг сув истеъмол қилиш поғонали графиги билан насос станциясининг кўтариб  бераётган поғонали сув сарфи графиги бир хил бўлиб улар устма-уст тушади, натижада сув ва электроэнергия исрофига барҳам бериш.

шундан сўнг глобал исиш ҳақида видеоролик намойиў этилди ҳамда талабаларга вазифалар берилиб бугунги мавзу якунланди.

 

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти.