БОЛАЛАРГА БEРИНГ, ДУНЁНИ...

Кулсанг, дунё кулар, кўнгиллар тўлар,

Мунчоқ кўзларингга пайваста бу жон!

Кулгу тошиб турсин кулгичларингдан.

Сен бахту иқболим, азиз болажон!

Болалар борки, кўнгилларни хушнуд этувчи ажиб бир қувонч бўлади, болалар борки, уларда беғубор қалбни ҳис этгувчи туйғулар мужассам. Болаларнинг атиги биргина соф кулгуси кишини бутун дарду аламидан, ғам-ғуссасидан бир лаҳза бўлсада озод этади. Уларни кўрсангиз кўнглингизда нур порлайди. Болаларнинг шўх-шодон ўйинларини кузата туриб, уларга қўшилиб ўйнагингиз келади. Яна беғубор болаликка қайтиб қолишни хоҳлайсиз. Мана шу болаларга имкониятингиз борича шўхлик қилиши учун шароит яратиб беришни истайсиз.

Ҳозирги кунда болаларнинг таълим-тарбияси масаласи юртимизда биринчи ўринда турибди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам бу соҳага катта эътибор бермоқдалар. Болаларни тарбиялаш, зиёли қилиш ҳукуматимизнинг бош вазифаларидан бўлиб қолди. Ҳатто, ёшларнинг оилавий муҳити ҳам алоҳида эътиборга олинган.

Шундай ғояларни ўзининг кўнглига туккан ”Гидромелиорация” факультетининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари, Институт Ёшлар иттифоқининг жонкуярлари яна бир савоб ишни амалга оширдилар. Улар 2018 йилнинг 15-декабрь санасида «Болаларга беринг дунёни» шиори остида «Тошкент имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежи»да янги йил олди эҳсон дастурхонини ёздилар. Ушбу хайрия тадбиримизни Ёшлар масалалари бўйича проректор Қодиржон Шавазов очиб бердилар. Шунингдек, факультетимиз маънавий маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Тўйчиев Хайрулла ака ва факультет хотин-қизлар қўмитаси раисаси Мадазизова Дилфуза опалар болаларга ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтдилар.

Бадиий қисм билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилган ушбу тадбир турли хилдаги ўйинларга бой бўлди. Ёшларнинг кўзларидаги қувончни кўрган талабаларимиз учбу ишнинг қанчалик мароқ бағишлашлигини уларнинг юзларидаги табассум билан гапирмоқдалар.

Зеро, савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак, азизлар. Ушбу тадбирни ташкиллаштиришдаги кўмаги учун барча-барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Хайрия акциямиз ҳали давом этади.

Институт ёшлар кенгашимедиа гуруҳ раҳбари Улуғбек Манзирбоев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов