Музейлар - мозий кўзгуси
Институт ректорининг 2021 йил “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” байрамини ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора -тадбирлар режаси асосида "Гидромелиорация" факултети Дарё ва сув омборлари таьлим йўналиши 110-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Қ.Ш.Эшқуватов билан биргаликда 16 январ куни Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейига экскурсия ташкил қилинди. Экскурсия жараёни талабаларда ўзгача таассурот уйғотганлиги уларнинг юз-кўзларидаги ҳайратдан билиниб турди.
Талабалар музейда ташкил қилинга экспонатларга ҳайрат билан боқар экан, айнан уруш йилларида ота-боболаримизнинг қанчалик заҳмат чекканлигига яна бир бор амин бўлганлиги яққол кўриниб турди. Айниқса, музейдаги баъзи экспонатлар талабалар қалбида шу даврнинг одамларига бўлган ачиниш ҳиссини уйғотганлигини кўриш билан бир қаторда ҳозирги даврда яшаётганликларига шукрона келтирганликларини ҳам гувоҳи бўлдик. Мана шундай экскурсияларни ташкил қилиш ёшларимизнинг ўша даврда яшаган инсонлар билан ҳозирги замонни таққослаши ва мана шундай тинчлик, осойишталик ҳукмронлик қилаётган юртда ҳаёт кечираётганлиги учун шукрона келтириши, бунинг учун ҳамма имкониятлар мавжуд эканлигини тушуниб етишига замин яратади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати