Президентимиз Мурожаатномасига мурожаат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси 2021 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақида билдирган фикрлари айни кунларда барча юртдошларимиз қатори талаба-ёшларимиз ҳам қизғин ўрганишмоқда. Жорий йилнинг 15-январь куни "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида таълим олаётган барча курсларга Президентимиз мурожаати тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди. Унда инстутимизнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев томонидан тасдиқланган жадвал асосида, "Гуманитар фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси Мамадаминова Бахтигул Абдупаттаевна Президентимиз мурожаатномасининг асосий мазмун-моҳиятини талабаларимиз эътиборига ҳавола этди.
Улар мурожаатномада асосан талаба-ёшларга катта имкониятлар берилгани ва шунингдек, уларнинг ўқиши, интилишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор берилаётанини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, талабаларга 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилгани мурожаатномада бугунги кунда дунёда бўлиб ўтаётган хавф-хатарлар ҳақида ҳам алоҳида эътироф этилди. Ёшларга катта имкониятлар берилаётган бир даврда бу имкониятлардан унумли фойдаланиш, талаба-ёшларга кутубхоналардан фойдаланиш, мунтазам шуғулланишлари айтилди. Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз кераклиги. Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, биз учун ҳаётий муҳим масаладир. Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз. Мурожаатномани ҳаётга йўлланма, тараққиётга қўллланма десак муболаға бўлмайди деб талаба-ёшларга керакли маълумотларни беришди. Ушбу маърузалар жуда қизиқарли ва савол жавобга бой бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатидан талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати