Ватан ҳимоясига камарбасталар
Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган. Бу бежиз эмас, албатта. Сиз-у бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди. Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида ҳам факультет декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ҳамда факультет хотин-қизлар кенгаши раиси З.Ҳафизовалар ташаббуси билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланга тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрийлар билашмаси раисининг ўринбосари палковник Султанов Рустам, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрийлар билашмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Рахматиллаев Бекмурод, ҳамда фидоий инсонлардан бири юртимиз ватанимиз келажаги тинчлиги учун хизмат қилган бугунги кунда нафақада, бир қатор шогирдлар чиқарган ДХХ УХ фахрийси Эшов Хуррам Буриевичлар иштирок этишди.
Меҳмонларимиз Ватан, халқ, аждодларимиз, буюк алломаларимизнинг шуҳратини дунёга тараннум этишда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ҳар томонлама етук, жисмонан соғлом, билимли ва фидойи фарзанд қилиб шакллантириш йўлида халқ албатта ўзининг буюк келажагини барпо этишга қодир. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсоннинг қалбига Ватан туйғусини сингдириш, бир неча минг йиллик моддий ва маънавий маданият масканларидан бири-она Ўзбекистонимизнинг ҳақиқий жонкуяри бўлишга эришиш ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидандир. Ана шундай фидойи фарзандлар бор экан, эртанги кунга ишончимиз хам юксалиб бораверади. Зеро, биринчи президентимиз, алоҳида таъкидлаганидек, бугунги кунда Ўзбекистон амалда ўзининг замонавий, ихчам ва харакатчан, яхши куролланган, мамлакатимиз баркарорлиги ва хавфсизлигини, сархадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга, деб айтиш учун барча асосларимиз бор». деб талаба-ёшларимизга маълумотлар бериб ўтишди. Шундан сўнг талаба-қизларимиз тадбир меҳмонимизни, тадбирга иштирок этган профессор-ўқитувчилар ва талаба-йигитларимизни байрам билан табриклашди. Биз ҳам ҳарбийларимизни ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг.
ТИҚХММИ матбуот хизмати