Талабамиз чемпион!

Институтимизда спортга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиши ўз самарасини бераётгани рост. Айниқса, талаба-ёшлар учун жуда қулай ва замонавий иншоотлар хизмат қилмоқда. 2020 йилнинг 15-февраль куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети 305-гуруҳ талабаси, институтда “Йилнинг энг яхши спортчиси-2019”  танлови совриндори Аббос Мухторов Қирғизистон Республикасида ўтказилган "Универсал жанг" спорт тури ММА йўналишида WEF турнирида иштирок этиб, 1-ўринни қўлга киритди. Бу муваффақиятда институтимиз жамоаси учун фахр, ғурур ва ифтихор туйғуси борлигини инкор этиш мумкин эмас.

 

Факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Бойматов ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов