Мурожаатнома – дастур ул амал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси  2020 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақида билдирган фикрларини айни кунларда барча юртдошларимиз қатори талаба-ёшларимиз ҳам қизғин ўрганишмоқда. Хусусан, 2020 йил 14 февраль куни 3-ТТЖда "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети декани Қ.Шовазов Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган алоҳида муҳим 17 та жиҳат, қабул қилиниши ва қайта ишлаб чиқилиши назарда тутилаётган 16 та қонун, шунингдек, кодекслар, концепциялар, дастурлар ҳамда стратегиялар – буларнинг барчаси она Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини таъкидлади. Албатта, бу жараён ёшлардан улкан масъулиятни, ташаббускорликни, дахлдорликни талаб этади. Ушбу маърузалар жуда қизиқарли ва савол-жавобга бой бўлиб ўтди. Мазкур давра суҳбатидан талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ. Бойматов ахбороти 

Институт матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов