Ёш тадбиркор-элга мададкор
2021 йил учун Мўлжалланган Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Ёшлар дафтари ва Темир дафтарга киритилган ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ва махсус сертификатлар асосида субсидиялар ажратиш мақсадида, институтимизда ёш тадбиркорлар томонидан дарслар ташкил этилди.
Дарслар иккита йўналиш бўйича ташкил этилган, хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда саноат соҳасидаги тадбиркорликка йўналтирилган. Бир ҳафтага мўлжалланган дарсларда фаол иштирок этган ва келажакда ўзининг шахсий бизнесига асос солишни мақсад қилиб олган ёшларга махсус сертификатлар тақдим этилади ва банклар орқали мақсадли кредитлар ва субсидиялар ажратилади. "Ёш тадбиркор-элга мададкор" дастури доирасида ёш тадбиркорларни иш билан таъминлаш ва амалиётда ўзини синаб кўриш учун кенг имкониятлар яратиб берилади. Албатта, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда талаба қизларни ҳам ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда ўқитишга келишиб олинди ва ушбу дарслар ҳам институтимизда ташкил этилади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати