“Ер тузишда геодезик ишлар” ўқув амалиёти геодезист мутахассислар билан

Институт ректорининг 26.02.2021 йил 158/т буйруғига асосан ТИҚХММИ Ер ресурсларини бошқариш факультетининг талабаларига “Ер тузишда геодезик ишлар” фанидан ўқув амалиёти бўлиб ўтмоқда. 16.03.2021 йил куни навбатдаги ўқув амалиётида 306-гуруҳ талбаларига соҳадаги замонавий геодезик ўлчаш асбоблари билан ишлаш кўникмаларини ошириш мақсадида “ARTEM STROY” ва “DECCOVER INVEST” компанияларидан бир гуруҳ мутахассислар жалб қилиниб “Қурилишда геодезия” мавзусида МАСТЕР КЛАСС ташкил этилди.  

Ушбу, МАСТЕР КЛАССда “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси мудири доц. Р.Ойматов ва 306-гуруҳ амалиёт раҳбари PhD., доц. С.Абдурахмоновлар иштирок этдилар. Машғулот давомида “ARTEM STROY” компанияси бош геодезисти Н.Ҳаттабов ва “DECCOVER INVEST” компаниясининг тажрибали геодезисти В.Рахматхўжаевлар талабаларга бино иншоотларда ва йўл қурилишида бажариладиган геодезик ишлар ҳақида тўлиқ маълумот бердилар. Машғулот қизиқарли савол жавобларга бой тарзда олиб борилди. Талабалар замонавий геодезик асбобларда ишлаш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти в.б., PhD., Абдурахмонов С. Н. маълумоти 
ТИҚХММИ матбуот хизмати