Ишонч ва билим ғалабанинг гарови

Интеллектуал салоҳияти бор бўлган инсон албатта, китоб варақлайди, мутолаа ва мушоҳадага ўч бўлади. Шундагина у кенгқамровли билимга эга бўлади. Мулоҳазакорлик ва топқирлик ҳамда тезфаҳмлик уларнинг табиати ва тийнатида ниш урган бўлади. Турли соҳаларга доир қизиқарли фактларни йиғиб юради. Булар албатта қачондир асқотишини ҳис этади. Янги ғоя ва янги фикр инновацион ихтироларга, тараққиёт стратегиясига йўл очади.

Шундай экан, 22 - апрел - "ХАЛҚАРО ЕР КУНИ" муносабати билан “Ер умуммиллий бойлик, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир" мавзусида 2019 - йил 16 - 17 -апрел кунлари талабалар орасида интеллуктуал танлов ўтказилди. 17 апрел куни “Ер - умуммиллий бойлик” мавзусида интеллектуал ўйин танлови иштирокчиларда яхши таассурот уйғотди. Бу танловда институт бўйича 17 та жамоа иштирок этди. Улар турли мавзулар бўйича савол ва жавоблар орқали ўз билимларини намойиш этишди.

"Ер ресурсларини бошқариш" факултети етакчилари ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов