Гиёҳвандлик - аср вабоси
Таҳлилларга кўра, гиёҳвандлик юқори асаб тизимини қўзғатиб, ишдан чиқаргач, инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига путур етказади. Шунингдек, организмдаги моддалар алмашинуви жараёни бузилади ва охир-оқибат бутун вужуд заҳарланади. Бора-бора инсон организми бундай моддаларни истеъмол қилмаса, қисман ёки бутунлай ишдан чиқади. Бундай оғудан талаба-ёшларимизни асраш мақсадида Ер ресурсларини бошқариш факультети маърузалар залида талаба-ёшлар ва профессор-ходимлари орасидаижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураши” ва “Гиёҳвандлик - аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” каби мавзуларда профилактик тадбир ўтказилди.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБнинг катта тезкор вакили капитан Ш.Қ.Абдуллаев наркотрафик ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш ва гиёҳвандликни олдини олиш борасидаги ҳукумат ҳужжатлари борасида сўз юритди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш эса давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари, божхона ҳамда чегара қўшинларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундай бўлса-да, гиёҳвандликка қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам бевосита вазифаси бўлиб қолмоғи лозим. Бир сўз айтганда эса, уйимизни, фарзандларимиз ҳамда яқинларимизни “оқ ажал” балосидан ўзимиз асрашимиз шарт.
Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти
Институтнинг матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов