Илм зиёдаси - фан олимпиадаси
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 2019 йилда олий таълим муассасалари талабалари республика олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 314-сонли буйруғига асосан 2019 йил 17-18 май кунлари институтимизда “Қишлоқ хўжалиги машиналари” фанидан Республика фан Олимпиадасининг II-босқичи ўтказилади.
“Олий таълим муассасалари талабалари Республика фан олимпиадаси тўғрисидаги Низом”га мувофиқ фан олимпиадаси қуйидаги 4 та турдан иборат қилиб ўтказилади.
1. Ёзма иш 2. Оғзаки 3. Тест 4. Ижодий иш
Фан олимпиадасининг II-босқичида ҳар бир олий таълим муассасасидан1 (бир) нафар талаба 1 (бир) нафар раҳбари билан иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Фан олимпиадасининг II-босқичи иштирокчиларига бериладиган саволлар аниқ ва мазмунли ҳамда барча иштирок этадиган муассасаларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши учун Сизнинг муассасангиз томонидан ишлаб чиқилган.
II-босқичга тегишли фан саволларини 2019 йил 14 майдан кечиктирмай ташкилий қўмитага юборишингиз сўралади.
"Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети Маънавий - маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари И.Рахимов ахбороти.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.