ФАН ОЛИМПИАДАСИ кўнгилдагидек ўтди
Бугунги кунда Олий та‘лим муассасалари талабалари ўртасида Республика Фан олимпиадаларининг 2-босқичи юқори тайёргарликлар ва эътибор билан ўтказилмоқда. Айни шундай жараён Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2019-йил 15-16-май кунлари "АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ИҚТИСОДИЁТИ" фанидан ўтаказилди. Дастлаб, 15-май куни рўйхатга олиш ишлари ва Республика Фан олимпиадаси очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Республика фан олимпиадасининг очилиш тадбирида «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факултети декани З.Муқимов сўзга чиқиб, институтимизга ташриф буюрган меҳмон профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни самимий табриклади ҳамда омад тилади. Жами Республикамиздаги олий таълим муассасаларидан соҳага оид 10 та талаба 1-босқичдан муваффақиятли ўтиб, 15-май куни 2-босқичда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди. Республика фан олимпиадасидасининг 1-куни ёзма иш, тест синови ҳамда 2-куни масалалар ечиш (амалий машғулот), оғзаки саволларга жавоб йўналишларида шаффоф, адолатли, камералар кузатуви асосида олиб борилди. Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Самарқанд Ветиренария-Медитсина институти 4-босқич талабаси Утамуродов Ма‘муржон Мансуржон ўғли, 2-ўринни Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали 4-босқич талабаси Абдуллаев Муслимжон Луқмонжон ўғли, 1-ўринни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултети 3 босқич 1 гуруҳ талабаси Йўлдошбоев Бахтиёр Барот ўғли эгаллади. Ғолиб бўлган ҳамда иштирокчи талаба-ёшлар ва уларнинг устозларига институт ректорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Барча иштирокчиларга ва ташкилий ишларда яқиндан ёрдам берган ишчи гуруҳ а‘золари ҳамда институт раҳбариятига,институт касаба уюшмаси қўмитасига миннатдорчилик билдирамиз.
Институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси А.Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов