Фан олимпиадаси якунлари
14 май куни институтимизда “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси” фанидан Республика фан олимпиадаси 2-босқичининг 3-4 тур топшириқлари тест ва оғзаки шаклда бўлиб ўтди. Ҳар бир тур фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, умумий баллар доирасида баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.
Натижаларга кўра, институтимизнинг Гидромелиорация факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4-босқич 403-гуруҳ талабаси Абдукаримов Аброр Баходир ўғли ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилди. 2-ўринни ТДАУ Андижон филиали “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4-босқич 54-гуруҳ талабаси Абдулазизов Мақсудбек Абдухапиз ўғли қўлга киритди. Шунингдек, 3-ўринга Урганч давлат университети “Тупроқшунослик” таълим йўналиши 3-босқич 161-гуруҳ талабаси Адилбеков Бобурбек Бахромбек ўғли сазовор бўлди.
Олимпиада ғолибларини тақдирлаш, олимпиаданинг ёпилиши ва иштирокчиларни кузатиш тадбирлари юқори савияда ўтказилди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Д.Г.Юлчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов