Фарғона политехника институтидаги Республика фан олимпиадасида

Жорий йилнинг 13 - 14 май кунлари Фарғона Политехника институтида “Электротехниканинг назарий асослари” фанидан талабалар Республика фан олимпиадасининг II босқичи бўлиб ўтди. Ушбу босқичда “Электротехника ва мехатроника” кафедраси ассистенти А.У. Джалилов раҳбарлигида “ҚСХЭТ” факультети 409-гуруҳ талабаси Абдуллаев Машраб Ҳамро ўғли иштирок этди.

 

 

Талабамиз умумий кўрсаткич натижалари бўйича жами қатнашган 11 та ОТМ жамоалари ўртасида фахрли 2 - ўрин соҳиби бўлди. Мусобақа натижасига кўра, талаба II даражали диплом билан тақдирланди. Фарғона политехника институтининг ўқув-лаборатория базаси билан ҳам яқиндан танишдик, олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг гувоҳи бўлдик.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов