"Тозалик соғлик гарови"

17 июнь куни институт психологи М. Мухамедова 4-ТТЖ ГМ ва КСХЭТ факультети талаба қизлари билан "Аёлнинг сариштаси — Рўзғорнинг фариштаси" мавзусида тадбир ўтказди. Мавзу ҳаётий мисоллар, ривоятлар ва ибратли ҳикоялар ёрдамида ёритиб ўтилди. Тадбирда ётоқхона шароитини ва ижтимоий муҳитни аниқлашга мўлжалланган сўровнома олинди. Тадбирда Айнаш, Насиба, Гавҳар, Чарос, Нозима, Холида, Гулшода ва Шодиялар фаол қатнашишди ва ўз фикрларини билдириб ўтишди.  Тадбирда 4-ТТЖ тарбиячи педагоги Н. Исқулова ҳам фаол қатнашди.

 

Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати