Маҳалла-ватан ичра ватан

Ватанга муҳаббат она алласи билан қалбимизга жо бўлади. Ана шу юксак туйғу туфайли биз ўзлигимизни англаймиз.Маҳалла – инсонни жамият билан уйғун яшашга ўргатадиган, ёшларни эзгу қадриятларга ёд этиб тарбиялайдиган маскан. Халқимиз минг йиллар давомида маҳалла бағрида бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факултети Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани  “Мирзакалон Исмоилий” маҳалласи билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида маҳалладаги бир қатор болаларни институтимиз ҳаёти билан таништирилди.

Унда Ахборот ресурс маркази, Абдулла Орипов музейи ҳамда спорт мажмуамизга саёҳат қилди. Асосий мақсад, маҳалла болаларининг келажакка маънан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялашдир.  Маҳалла эса инсонлар орсидаги бундай бирлик ва ҳамжиҳатликнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Маҳалланинг ободлигида ҳар бир фуқаронинг ҳиссаси муҳим бўлганидек, ҳар бир инсоннинг вояга етишида маҳалланинг ҳам оналик, ҳам оталик меҳри бор. Буларнинг барчаси маҳалланинг Ватан ичра мўжаз ватан эканлигидан далолатдир.

 

 

 

“Қишлоқ ва сув хўжалиги

энергия таъминоти ” факултетининг  Ёшлар

 билан ишлаш декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев

ТИҚХММИ   матбуот  хизмати