“Энг яхши мақола” номинацияси совриндорлари
16 июль куни Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида Korean Association of Logos Management ҳамкорлигида “Developing Sustainable and Societal Values for Business, Economic, Educational and Cultural Partnership” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда Корея Республикасининг 10 га яқин университетлари профессор ўқитувчилари “Бизнес, иқтисодий, таълим ва маданий ҳамкорлик учун барқарор ва ижтимоий қадриятларни ривожлантириш” йўналишида маърузалар тақдим этишди. Конференцияда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ЭкоГИС маркази доценти Жулиев М.К. фаол иштирок этди. Жулиев М.К. “The role of information technologies for the sustainable development of the country ("Mamlakatning barqaror rivojlanishi uchun axborot texnologiyalarining o'rni")” мавзусида маъруза қилди. Маърузалар натижасига кўра, Жулиев М.К. “Энг яхши мақола” номинациясини қўлга киритди.
Шунингдек, “Энг яхши мақола” номинациясига Корея республикасидан Баексеок Университети профессор Ким Чан Мок ва Кюнгхэ Университети докторанти Парк Сюнг Лилар ҳам сазовор бўлишди. Ўзбекистон томонидан эса Тошкент Давлат шаркшунослик институти ходими Ёзиев Голибжон Лутфуллаевич ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ЭкоГИС маркази доценти Жулиев Мухиддин Комиловичлар худди шу номинациясининг соҳиби саналишди. Ўзбекистон ва Кореядан иккитадан номзоднинг сараланиши ҳам ҳар иккала давлатнинг ҳамжиҳат ва ҳамкорлигининг тимсолидир.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов