Таълим форуми доирасидаги тадбир

Таълим тизимидаги ҳамкорликнинг натижадорлиги беқиёс. Тажриба ва эришилган ютуқлар алмашиниши асносида, таълим технологияси ва методологияси бўйича самарали ишлар амалга оширилишига имкон туғилади. Бу эса ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлибгина қолмасдан, балки давлатлараро дўстлик ва ҳар томонлама алоқаларнинг ривожига хизмат қилиши табиий.

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда биринчи маротаба ўтказилаётган “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” бунинг яққол мисолидир.

17 октябрь куни “Ер ресурсларини бошқариш факультетида Москва Давлат Ер тузиш университетининг Халқаро алоқалар бўйича проректори, профессор В. И. Нилиповский билан институтимизда ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни институт проректори Қ. Шавазов олиб борди.

 

В.И. Нилиповский ўзи фаолият юритаётган университетнинг тарихи тўғрисида сўз юрита туриб, Тошкентда университет билан институтимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик самараси сифатида кейинги ўқув йилидан режалаштирилаётган қўшма факультет тўғрисида гапирди.

Учрашув факультетнинг талабалари билан профессор ўқитувчиларида ёрқин таассурот қолдирди.

  

 

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов