Театр-тарбия маскани!
Маънавий ҳордиқ чиқазиш учунгина эмас, театр ибратхона бўлгани учун хам биз унга талпинамиз. 2019 йил 16 октябрь куни 18:30.да Ўзбек Миллий академик драмма театрида ёзувчи Қўчқор Норқобил пьессасаси ососида саҳналаштирилган “Тоғлардан баланд бўл” номли спектакли премьера намойишида “СХТЭ ва Б” факультети декани Р.Хакимов, декан ўринбосари Ж.Турдиев ҳамда бир гуруҳ иқтидорли талаба ёшлар биргаликда томоша қилиш учун ташриф буюришди. Институтимиз ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р. Чориевнинг ташаббуси билан уюштирилган ушбу ташриф муҳим аҳамиятга молик бўлди. Спектакл актёрлар жамоаси томонидан маҳорат билан ижро этилди. Спектакл инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан талаба ёшлар маънавиятига ижобий таъсирини ўтказди десак, адашмаган бўламиз. Томоша жараёнида инсон онгида бир фикр уйғониши табиий. Бу яхшиликка яхшилик ҳар кишининг ишидир, ёмонликка яхшилик мард кишининг ишидир мазмунидаги халқ нақлидир.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов