Экомарафон тарғиботи
2019 йил 17 октябрь куни 11:30 да ТИҚХММИ мажлислар залида Институтнинг фаол талаба ёшлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Жуманиёзов Қувондиқ Йўлдошевич ҳамда “Ўзбекистон Экологик партияси” Тошкент шаҳар Кенгаши мутахассиси Гулсанам Алихановалар иштирокида“Экомарафон” тарғиботи бўйича давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни “СХТЭ ва Б” факультети декани Р.Хакимов кириш сўзи билан очиб бериб, тадбир иштирокчиларини талаба ёшларга таништирди. Тадбир иштирокчилари томонидан “Экомарафон”нинг мазмун-моҳияти, атроф-муҳит ва экологияни асраш, авайлаш унга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга барчани даъват этиб, “Экомарафон”да фаол иштирок этишга чақирди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Жамшид Турдиев ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов