Тил - миллат кўзгуси
1989 йил 21-октабрда «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилинганлигига бу йил 30 йил тўлди. Ўтган шу даврда она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тарихийлиги ва дунё миқёсида аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий, маънавий-маърифий, мафкуравий ижро, изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Пировард натижада, бугунги кунда жаҳондаги кўплаб мамлакатлар халқлари давлатимиз рамзлари — Ўзбекистон Республикаси байроғи, герби, давлат мадҳияси қаторида ўзбек тилига ҳам ҳурмат билан қараб, нафис ва бой тил сифатида юксак баҳо бериб келмоқдалар.
Ҳар йили 21-октабр куни мамлакатимизда тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган. Шу муносабат билан 17 октабр куни 2 - Талабалар турар жойида Раҳимбой Жуманиёзов маънавият соати ўтказди. Мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш, маданият ва санъатни юксак поғоналарга кўтариш, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш соҳасида қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашдек, устувор йўналишдаги вазифаларни бажариш бу бизнинг муқаддас бурчимиздир. ГИМ факультети декан ўринбосари О. Рўзибоев, «ГМИТE ва Т» кафедраси ўқитувчиси С. Меликузиев, ГИМ «Гуманитар» кафедраси ўқитувчиси Эрназаров Ш., Эт ва ЭЖФ кафедраси оқитувчи Юсупов Ш. ҳамда ГИМ, ҚСХEТ факультети талабалари қатнашишди.
Тарбиячи-педагог, психолог Дилором Сагдуллаева ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов